Жониворлар экин ерларини топтаб, қишлоқ хўжалигига 1 млн доллардан ортиқ зарар етказди.
Филлар Сишуанбаньнадаги қўриқхонадан чиқиб жануби-ғарбий Юньнань провинциясидан Ойси шаҳригача 500 км йўл босиб ўтган. Улар нега қочиб кетгани аниқ эмас. Тўда 400 дан ортиқ маҳаллий инфратузилмани шикастлаб, 56 гектар қишлоқ хўжалиги ерларини вайрон қилган ва маҳаллий аҳолини ваҳимага солган. Жумладан, Эшан шаҳри аҳолисига бино ичида қолиш тавсия этилди, пиёда ва ҳайдовчилар йўллардан эвакуация қилинди. Филлар шаҳар кўчаларида 6 соатдан кўп сайр қилган.
Хитой ҳукумати филларни кузатиш учун маҳсус марказ ташкил этди, унинг ишида 360 дан ортиқ ходим, 76 полиция автомобили, юк машиналари ва дронлар иштирок этди. Шунингдек, жониворлар учун 18 тонна егулик ҳам ҳозирланди.