Хитойнинг Шанси провинциясида жойлашган кўмир конида содир бўлган газ портлаши оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди.
Reuters агентлиги Хитой марказий телеканалига таяниб хабар беришича, фожиа Цинъюань округидаги “Лушэньюй” кўмир конида юз берган. Портлаш вақтида ер остида 247 нафар ишчи бўлган.
Ҳозирда воқеа жойида юзлаб қутқарувчилар ва тез тиббий ёрдам ходимлари иш олиб бормоқда. 100 дан ортиқ одам шифохонага олиб кетилган.
Хитой давлат ОАВ маълумотларига кўра, конидаги углерод оксиди миқдори “рухсат этилган меъёрдан ошиб кетган”.
Си Цзиньпин жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва тирик қолганларни қидириш учун барча кучларни сафарбар этишга чақирди ҳамда авария сабабларини текширишни талаб қилди.
Маълумотларга кўра, кон раҳбарияти ҳибсга олинган.