Бугун 27 сентябрь, 2022 йил, сешанба

O'ZB

Хитойда заводлар ёпилди, сабаби...

Хитойда заводлар ёпилди, сабаби...

Хитойнинг йирик саноат ва энергетика маркази бўлган Сичуан провинциясида тинимсиз жазирама ва қурғоқчилик сабабли электр энергияси кескин тежалиши эълон қилинди.

South China Morning Post газетасининг хабар беришича, провинциядаги саноат корхоналарига электр энергияси беришни чеклаш бошланган. Натижада кўплаб заводлар ёпилди.

Хусусан, Toyota компанияси Чэнду шаҳридаги заводи камида 20 августгача ёпилганини эълон қилди. «Цземян» порталининг ёзишича, Ибин шаҳрида ёнилғи элементлари ва аккумуляторлар ишлаб чиқарувчи CATL заводи фаолияти тўхтатилган.

Бундан ташқари, Дачжоу шаҳри мэрияси уй-жойлар, ишхона ва дўконларга электр энергияси берилишида узилишлар кузатилиши ҳақида огоҳлантирди. Маълум қилинишича, шаҳарда кунига уч соатдан электр таъминоти бериш тўхтатиб турилади.

Сичуан электр энергияси ишлаб чиқарилиши нуқтаи назаридан Хитойнинг муҳим региони ҳисобланади. Бу ерда Янцзи дарёсига қурилган кўплаб ГЭСлар жойлашган. Кучли жазирама ва қурғоқчилик оқибатида ГЭС сув омборларидаги сув миқдори 30–50 фоизга камайиб кетган.

Киритилди: 22:35 17.08.2022. Ўқилди: 4760 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!