Хитойнинг шимолидаги Шаньси провинциясидаги фабрикада содир бўлган портлаш оқибатида беш киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.
Портлаш шанба куни эрта тонгда " Цзяпэн" биотехнология компанияси корхонасида содир бўлган.
"Қутқарувчилар вайроналар остида қолиб кетган беш ишчининг жасадларини топдилар", деб хабар берди агентлик.
Портлаш сабаби текширилмоқда.