Газетанинг ёзишича, Хитойда турар-жой биноларидан фақат вафот этганларнинг хокини сақлаш учун фойдаланишга нисбатан тақиқ кучга кирди. Бунга мамлакатда "хонадон-колумбарийлар" оммалашиб кетгани сабаб бўлди.
Бу оддий кўп қаватли бинолардаги хонадонлар бўлиб, уларда ҳеч ким яшамайди. Аҳоли бундай уйларни фақат яқинларининг хоки солинган идишларни сақлаш учун сотиб олишмоқда, дейилади газета мақоласида.
Аввалроқ ушбу амалиёт аҳолининг қариши, кўчмас мулк бозоридаги инқироз ва айниқса йирик шаҳарлардаги қабристонларда жой етишмаслиги фонида кенг тарқала бошлаган эди.