Хитойнинг Жанубий Фошан провинциясида чикунгуня вируси катта тезликда тарқалмоқда. Ҳалокатли Чикунгуня вируси ҳаво орқали юқмайди, у пашшалар чақиши орқали юқади. Мутахассисларга кўра, вирус Россиягача ҳам етиб бориши мумкин. Вирусологларнинг сўзларига кўра, инфекция ташувчилари — Аедес авлодига мансуб пашшалар аллақачон мамлакатнинг жанубий ҳудудларида муваффақиятли ўрнашиб олган.
Хитойда касалланганлар сони 10 мингдан ошди ва инфекция шиддат билан тарқалмоқда. Касаллик белгилари орасида юқори ҳарорат (40°C гача), бўғим ва мушакларда кучли оғриқлар, танада оғриқ, кўнгил айниши ва терида тошмалар билан келади.
Маълум қилинишича, Россияда вирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш бошланган. У камида 2 йилдан кейин пайдо бўлади