Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хитойда вирус тарқалишини текшираётган шифокорнинг ўзи ҳам касалликни юқтириб олди

Хитойда вирус тарқалишини текшираётган шифокорнинг ўзи ҳам касалликни юқтириб олди

Хитойнинг марказида жойлашга Вуҳан қисмида янги хавфли вируснинг тарқалишини ўрганаётган шифокор Ванг Гуангфанинг ўзи ҳам касалликни юқтирганини айтди.

Пекин университетининг биринчи касалхонасида бўлим бошлиғи Ванг Гуангфа шу ойнинг бошида вирус пайдо бўлган Вуханга ташриф буюрган экспертлар гуруҳининг аъзоларидан бири эди.

«Менга ташхис қўйилди ва аҳволим яхши», деди Ванг сешанба куни ва у учун ташвишланаётган одамларга миннатдорчилик билдирди.

Маълумот учун, Хитойда тарқалаётган коронавирусни юқтирганлар 300 кишидан ошди ва ундан 6 нафар киши вафот этган. Касал бўлганлар орасида ўн беш нафар тиббиёт ходими ҳам бор.

Киритилди: 06:15 24.01.2020. Ўқилди: 2840 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!