Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хитойда тарқалган вирус сабаб бокс бўйича лицензион турнир бекор қилинди

Хитойда тарқалган вирус сабаб бокс бўйича лицензион турнир бекор қилинди

Жорий йилнинг 3-14 февраль кунлари Хитойнинг Ухань шаҳрида бокс бўйича Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа ўтказилиши керак эди.

Куни кеча, ушбу мусобақа бекор қилингани ҳақида маълум қилинди, дея маълум қилди Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати.

Бунга айнан Ухан шаҳрида ҳаёт учун хавфли корона-вируснинг тарқалиши сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа фақат Осиё-Океания ҳудудидаги давлатлар боксчилари учун жорий йилнинг ёзида бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадасига йўлланмалар тақдим этилар эди.

Эндиликда ушбу турнир Хитойнинг бошқа бир шаҳрида ёки умуман бошқа давлатда ўтказилиши мумкин. Халқаро Олимпия қўмитаси шаъфелигида ўтадиган лицензион мусобақа қачон ва қаерда бўлиб ўтиши тез кунларда маълум қилиниши айтилди.

Маълумот учун, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 17 январда Хитойга йўл олган эди. Айни пайтда боксчиларимиз Ухань шаҳрида ўқув-йиғин машғулотини ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сўнги маълуммотларга кўра, ушбу хасталик билан оғриганлар сони 444 кишига етган, 17 киши офат қурбонига айланган.

Киритилди: 11:35 23.01.2020. Ўқилди: 2285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!