Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитойда қанча одам коронавирусга қарши эмлангани маълум бўлди

Хитойда қанча одам коронавирусга қарши эмлангани маълум бўлди

Хитойда миллионга яқин одам Sinopharm компаниясининг ҳали клиник синовлардан ўтказилаётган тажрибавий вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда компания раҳбари Лю Цзинчжэн хабар берди. 

“Вакцина фавқулодда қўллаш режимида тахминан миллион кишига қўлланди. Бунда бирорта жиддий иккиламчи таъсир аниқланмаган. Одамларда фақат кучсиз симптомлар кузатилган”, деб маълум қилган Sinopharm раҳбари. 

Бундан ташқари, Хитойнинг Чжэцзян провинциясида Sinovac Biotec компаниясининг вакцинасини юқори хавф гуруҳидаги одамларга қўллашга рухсат берилган. Бироқ ушбу вакцина қанча одамда қўллангани маълум қилинмаган. 

Маълумотларга кўра, ҳозирда Хитойда коронавирусга қарши 11та вакцина клиник синовлардан, жумладан, 4та вакцина синовларнинг якуний – 3-босқичидан ўтказилмоқда.

Киритилди: 07:35 21.11.2020. Ўқилди: 2363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!