Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Хитойда пиротехника дўконида портлаш: 12 киши ҳалок бўлди

Хитойда пиротехника дўконида портлаш: 12 киши ҳалок бўлди

Хитойда Янги йил — Баҳор байрами нишонланаётган кунларда яна бир фожиа юз берди. 18 февраль куни Хубей провинцияси Чженжи шаҳарчасида жойлашган пиротехника дўконида кучли портлаш содир бўлган.

China Central Television (CCTV) маълумотига кўра, маҳаллий вақт билан тахминан соат 14:00 да юз берган портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлган. Ёнғин қарийб 50 квадрат метр ҳудудни қамраб олган.

Маълум қилинишича, Баҳор байрами бошланганидан буён мамлакатда содир бўлган портлашлар сони тўрттага етган.

Ҳозирда ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 16:46. Ўқилди: 338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!