Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитойда озиқ-овқат бозори портлади: 11 киши ўлган, 100 дан ортиқ одам касалхонада (ВИДЕО)

Хитойда озиқ-овқат бозори портлади: 11 киши ўлган, 100 дан ортиқ одам касалхонада (ВИДЕО)

Хитойнинг Шиянь шаҳридаги озиқ-овқат бозорида кучли портлаш содир бўлди. Воқеа жойда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.



У ерда, дастлабки версияга кўра, газ портлаган, натижада камида 11 киши ҳалок бўлган, 133 киши жароҳат олган, улардан 37 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда, деб хабар беради ТАСС. Бозор биноси вайрон қилинган, савдо нуқтаси ёнидаги уйларнинг деразалари синган.

Шаҳарда бир нечта қон қуйиш станциялари жойлаштирилган. Расмийлар ва шифокорлар фуқароларни жабрланганлар учун қон топширишга чақирмоқдалар.

Киритилди: 11:48 13.06.2021. Ўқилди: 2842 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!