Бугун 23 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Хитойда кўмир конидаги портлашда 90 киши ҳалок бўлди

Хитойда кўмир конидаги портлашда 90 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Шанси вилоятидаги кўмир конида рўй берган портлаш оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга таяниб, BBC хабар бермоқда.

Ҳодиса Tongzhou Group'га қарашли Liushenyu кўмир конида, 22 май куни куни маҳаллий вақт билан соат 19:29 да содир бўлган. Портлаш вақтида конда 247 нафар ишчи бўлган.

Фожиадан кейин юзлаб қутқарувчилар воқеа жойига юборилди. Давлат телеканаллари тарқатган кадрларда шифокорлар жароҳатланганларни олиб чиқаётгани, ҳодиса жойида тез ёрдам машиналари турганини кўриш мумкин. Юздан ортиқ киши шифохонага ётқизилгани айтилмоқда.

Хитой раиси Си Жинпинг тирик қолганларни излаш ва жабрланганларни қутқариш учун барча куч ва воситаларни сафарбар қилишни буюрган. У ҳодиса сабабларини чуқур ўрганиш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш бўйича ҳам кўрсатма берган.

Маҳаллий матбуотга кўра, кон раҳбарияти ва масъуллар қўлга олинган. Портлашнинг аниқ сабаби ҳозирча маълум эмас. Бироқ дастлабки маълумотларда кон ичидаги ис гази миқдори меъёрдан ошиб кетгани айтилган.

Хитой – дунёдаги энг йирик кўмир истеъмолчиси ва атмосферага иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлат ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 14:01. Ўқилди: 211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!