Парраклари еттита футбол майдони узунлигига тенг бўлган бу улкан қурилма минглаб уйларни қувват билан таъминлайди.
Хитойда қуввати 16 МВт бўлган дунёдаги энг йирик сузувчи денгиз шамол станциясини йиғиш якунланди, деб хабар бермоқда South China Morning Post. У жанубий Бейхай шаҳрида ўрнатилди.
Турбина роторининг диаметри 252 метрни ташкил қилади. Қурилиш йилига тахминан 44,7 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариши кутилмоқда, бу эса 4000 дан ортиқ ўртача уй хўжаликларини қувватлантириш учун етарли.
Таққослаш учун, саккиз йил аввал Шотландия қирғоқларида беш турбинали ва умумий қуввати 30 МВт бўлган дунёдаги биринчи тижорат сузувчи шамол станцияси иш бошлаган.
Лойиҳани бир пайтлар улкан “Уч дара” тўғонини қурган дунёдаги энг йирик гидроэлектр ишлаб чиқарувчи ва оператори сифатида танилган China Three Gorges Corporation корпорацияси амалга оширмоқда, деб хабар берди korrespondent.net.