Хитой Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Цзян Биннинг NetEase порталига берган изоҳига кўра, Япония ўзини-ўзи мудофаа кучлари орқали Тайван суверенитетига куч билан аралашишга уринса, жиддий оқибатларга дуч келади.
Цзян Биннинг айтишича, Токио вакиллари “ўз тарихларидан сабақ олишлари” ва Тайпейни ҳимоя қилишга уринмасликлари керак.
“Халқ озодлик армиясининг темир иродаси туфайли ҳар қандай аралашув қаттиқ мағлубиятга учрайди”, – дея таъкидлади Цзян Бин.