Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгашининг Тайван ишлари бўйича идораси вакили Чжу Фенлян брифинг чоғида АҚШ оролни қурол-яроғ билан таъминлашни тўхтатиши кераклигини айтди.
«Биз Қўшма Штатларни Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватламаслик мажбуриятини бажариш учун аниқ чоралар кўришга чақирамиз», деди Чжу Фенлян, АҚШ Сенати Тайванга ҳарбий ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллагани ҳақидаги хабарни шарҳлар экан.