Россиянинг Хитой билан чегараси ёпилганидан кейин Узоқ Шарқ аҳолиси сабзавотсиз қолди: помидор, бодринг дўконлардан ғойиб бўлди, деб хабар беради РИА Новости. Январь ойи охирида коронавируснинг тарқалиши сабабли назорат-ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланиш чекланган эди.
Агентлик Владивостокда сотувда қолган маҳсулотлар нархи сезиларли даражада ошганлигини кўрсатди. Масалан, яшил пиёзнинг нархи деярли икки бараварга ошди – килограмми 399 рублгача. Хабар қилинишича, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бодринг ва помидор нархларини килограмм учун 550 ва 600 рублга, хитойлик сабзавотлар эса мос равишда 100-160 рублга кўтаришди.
Бозорнинг асосий чакана сотувчилардан бири бўлган "Реми" чакана савдо тармоғининг директорлар кенгаши раиси Дмитрий Сулеевнинг айтишича, хитойдан келган сабзавотлар аллақачон сотилган. Унинг сўзларига кўра, минтақага помидор Озарбайжондан етказиб берилмоқда: ҳар бир килограмми учун 550 рублдан, келаси кунларда Туркиядан етказиб бериш кутилмоқда (тахмин қилинишича, ҳар бир килограмми 300 рублга тушади).