Бугун 10 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Хитой ва “Толибон” Тўхор вилоятида олтин қазишни бошлади

Хитой ва “Толибон” Тўхор вилоятида олтин қазишни бошлади

Хитой компаниялари ва “Толибон” ҳукуматининг ҳамкорлигида Тўхор вилоятининг Дашти Қалъа туманида жойлашган қадимий Ай Хоним шаҳри ҳудуди ва унинг атрофида олтин қазиб олиш ишлари бошланди.

Маҳаллий манбаларга кўра, қазиш ишлари Қизил дарё бўйидаги археологик ҳудуд яқинида амалга оширилмоқда. Мутахассислар бу ердаги ишлар маданий меросга зарар етказиши мумкинлигидан ташвиш билдирмоқда.

Ай Хоним шаҳри милоддан аввалги III асрда таъсис этилган бўлиб, у Юнон-Бақтрия давлати пойтахтларидан бири ҳисобланади.

Таъкидланишича, “Толибон” ҳукумати табиий ресурслардан фойдаланиш орқали иқтисодиётни мустаҳкамлашни мақсад қилган, Хитой эса минтақадаги қимматбаҳо металларга бўлган сармоясини кенгайтираётгани маълум қилинди.

Киритилди: Бугун 13:13. Ўқилди: 567 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!