Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Хитой ва АҚШ узоқ кутилган савдо битимини имзолайдими?

A A A
Хитой ва АҚШ узоқ кутилган савдо битимини имзолайдими?

АҚШ Президенти Дональд Трамп Аёва штатида Хитой билан узоқ кутилган савдо битимини имзолаши мумкинлигини айтди. Дунёнинг энг йирик иқтисодиётига эга бу икки мамлакат ўртасида қарийб 16 ойдан бери савдо уруши давом этмоқда.

«Биз музокаралар учун турли жойларни кўздан кечирмоқдамиз. Бу ҳатто Аёва штатида ҳам бўлиши мумкин”, деди Трамп Оқ уйда журналистларга.

Трамп ва Хи савдо келишувини 16-17 ноябрь кунлари Чилининг Сантьяго шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммитида имзолашлари кутилаётган эди. Аммо айни пайтда давом этаётган намойишлар сабаб Чили бу саммитга мезбонлик қилишдан бош тортди.

АҚШ-Хитой савдо уруши АҚШ соя ва бошқа экинларнинг экспортини сусайтирган бўлса-да, Трамп сўнгги икки йил ичида фермерларга етказилган зарарни 28 миллиард долларлик ёрдам орқали қоплашга интилди. Шунинг учун фермерлар орасида Трампни қўллаб-қувватловчилар кўплаб топилади.

Киритилди: 22:45 03.11.2019. Ўқилди: 1847 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда