Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Хитой Ўзбекистонга 20 тонна инсонпарварлик ёрдам юборди

Хитой Ўзбекистонга 20 тонна инсонпарварлик ёрдам юборди

Хитой мудофаа компаниялари Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида 20 тонна тиббий буюм юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Хитойнинг “Норинко”, “Виек Точмаш”, “Хайтера”, “Поли Техноложи” ва бошқа мудофаа саноати компаниялари Ўзбекистонга 20 тонна тиббий буюмларни инсонпарварлик ёрдами сифатида юборди.

Улар бир марталик стерил тиббий қўлқоплар, ҳимоя кўзойнаклари, юз учун фильтрловчи ниқоблар ва тана ҳароратини ўлчовчи тепловизорлардан иборат.

Мазкур инсонпарварлик ёрдами 29 март куни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво лайнерида Ўзбекистонга олиб келинди.

Олиб келинган юклар аэропорт ҳудудида Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва Мудофаа вазирлиги масъул шахслари томонидан қабул қилиб олинди.

Бу тиббиёт буюмлари 30 март кунидан бошлаб республикада карантин режимини таъминлашга жалб қилинган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар, тиббиёт ходимлари, шунингдек, уларга эҳтиёжи бор бошқа шахсларга тарқатилиши режалаштирилган.

Киритилди: 10:39 30.03.2020. Ўқилди: 2292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!