Бугун 16 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой улкан сувости дронлари учун дунёдаги биринчи махсус кемани қурмоқда

Хитой улкан сувости дронлари учун дунёдаги биринчи махсус кемани қурмоқда



Шанхайдаги верфда катта сувости дронларини жойлаштириш ва денгизга тушириш учун мўлжалланган янги кема қурилаётгани аниқланди. Кемада махсус ички док, тушириш-кўтариш тизими ва тахминан 4 та учувчисиз сувости аппаратини сиғдира оладиган ангар мавжуд.

Хитой ҳозирнинг ўзида узунлиги 35 ва 45 метр бўлган икки турдаги XXLUUV — ўта йирик учувчисиз сувости аппаратларини синовдан ўтказмоқда. Улар АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Orca дронидан 6–8 баравар катта.

Naval News таҳлилчиси H I Sutton фикрича, кеманинг тузилиши уни илмий тадқиқотлардан кўра жанговар сувости дронларини ташиш ва қўллаш учун мўлжалланган «дронлар кемаси» бўлиши эҳтимолини кучайтиради. Хитой йирик учувчисиз сувости аппаратларини амалиётга жорий этишда бошқа давлатлардан анча олдинда бормоқда.

Киритилди: 17:00 15.09.2026. Ўқилди: 412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!