Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хитой сунъий гўшт экспорт қилишни бошлайди

A A A
Хитой сунъий гўшт экспорт қилишни бошлайди

Шанхайда жойлашган CellX сунъий гўшт ишлаб чиқариш бўйича тажриба заводини ишга туширди, бу Хитойга озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва халқаро бозорга киришга ёрдам беради.

South China Morning Post нашрининг ёзишича, заводда 2000 литр биореактор мавжуд. Вақт ўтиши билан асбоб-ускуналар сони кўпаяди ва ишлаб чиқариш таннархи юқори сифатни сақлаб, ҳар бир килограмм учун 100 доллардан кам бўлади.

"Ушбу тажриба ишлаб чиқаришдан олинган сабоқлар биз 2025 йилгача якунлашни режалаштирган ва йилига юзлаб тонна маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир бўлган тижорат ишлаб чиқариш обектимиз учун ишлатилади", деди CellX бош директори Янг Зилианг.

Бу йил охирида CellX сунъий гўштни бозорга чиқаришни тасдиқлаш учун Қўшма Штатлар ва Сингапурга мурожаат қилади, деди у. Бугунги кунга қадар фақат ушбу давлатлар лабораторияда етиштирилган гўштни сотишни маъқуллаган. Хитой компанияси 2025 йилгача халқаро бозорга чиқишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 18:36 10.08.2023. Ўқилди: 3448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар