Бугун 30 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Хитой Россия Украина учун қишга нима тайёрлаганини маълум қилди

A A A
Хитой Россия Украина учун қишга нима тайёрлаганини маълум қилди

Узоқ масофали қанотли ракеталарга эга Россиянинг Су-34 фронт бомбардимончилари қишда Украинага босимни оширади. Бу ҳақда Хитой миллий радиоси (CNR) шарҳловчиси Сонг Бо маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Су-34 стратегик ўқ-дориларни учиришга қодир дунёдаги биринчи қирувчи-бомбардимончи бўлди", деди у.

Журналист, шунингдек, у Су-34 ва қанотли ракеталарнинг “комбинацияси” Россиянинг узоқ масофаларга зарба бериш қобилиятини кенгайтиради ва нишонларни аниқроқ уриш имконини беради, дея ҳарбий кузатувчи Шао Юнлиннинг фикрини келтирди.

“Россия томонидан қабул қилинган қадамлар душман ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимига босимни оширишга қаратилган. Москва куз ва қишда душман инфратузилмасига ҳужумлар интенсивлигини ошириши мумкин”, — дея қўшимча қилди Шао Юнлин.

Экспертнинг фикрича, бундай қарор Украинадаги вазиятни янада ёмонлаштиради.

Киритилди: 10:15 27.09.2023. Ўқилди: 2364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!