Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хитой Қирғизистонга кескин баёнот билан чиқди

Хитой Қирғизистонга кескин баёнот билан чиқди

Хитойнинг Қирғизистондаги элчихонаси Султон-Сари олтин қазиб олиш конида юз берган можаро юзасидан кескин баёнот берди, деб хабар қилади Sputnik.

Дипломатик ваколатхона сайтида ёзилишича, 2019 йил 5 августда Норин вилояти Султон-Сари олтин қазиб олиш корхонаси олдида юзлаб маҳаллий аҳоли тўпланган.

«Йиғилган айрим кишилар ноқонуний равишда Хитой компанияси ҳудудига бостириб кирди. Компания ходимларини калтаклашди, натижада ўнлаб Хитой фуқаролари жароҳат олди. Ҳозирги вақтда Хитойнинг Қирғизистондаги элчихонаси жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Элчи Ду Девен шифохонадагилар ҳолидан хабар олди», — дейилади хабарда.

Элчихона баёнотида ёзилишича, кўп йиллар давомида Хитой корхоналари Қирғизистонга инвестиция киритиб, бизнес билан шуғулланмоқда. Маҳаллий аҳоли моддий фаровонлигини яхшилаш ва икки давлат халқлари ўртасида анъанавий дўстликни мустаҳкамлаш учун катта ҳисса қўшмоқда. Юз берган можаро «компания ва унинг ходимларига катта моддий ва жисмоний йўқотишларни келтириб чиқарди».

«Биз Қирғизистон томонидан жабрланганларга максимал даражада тиббий ёрдам кўрсатилиши, ҳолатни ҳар томонлама тергов қилиниши, айбдорлар қатъий жазоланиши, бу можаро адолатли ва талаб даражасида ҳал қилинишини талаб қиламиз. Хитой томони Қирғизистон ҳукумати ва тегишли идораларидан Хитой компанияларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, Хитой фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш, бу каби ҳодисаларнинг такрорланишига йўл қўймаслик учун самарали чоралар кўрилишини сўрайди», — дейилган элчихона баёнотида.

5 август куни Норин вилоятида маҳаллий аҳоли ва олтин қазиб олиш ишларини бажарувчи Хитойнинг Zhong Ji Mining Company компанияси ишчилари ўртасида можаро юз берган. Маҳаллий аҳоли Zhong Ji Mining Company фаолиятини тўхтатилишини талаб қилмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, портлаш ишлари оқибатида тоғларда чорва нобуд бўлмоқда.

Туман ҳокимиятининг таъкидлашича, компания вакиллари агар портлаш ишлари оқибатида чорва нобуд бўлиши ҳолати тасдиқланса, эгаларга моддий зарарни қоплашга тайёрлигини маълум қилди.

daryo.uz

Киритилди: 10:32 07.08.2019. Ўқилди: 2107 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!