Бугун 15 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли “янги Қумторимиз” бўлади — Садир Жапаров

Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли “янги Қумторимиз” бўлади — Садир Жапаров


Қирғизистон президентининг айтишича, темир йўл қурилмаслигини хоҳлайдиган ичкаридаги кучлар бор. Улар “баъзи блогер деб аталмиш кишиларни, яхши гапира оладиган ва четдан молиялаштириладиган одамлар”ни ёллайди.

"Улар бу мавзуни илиб олиб, “дод, Хитой! Хитой! Хитой!”, деб шов-шув қилишади. Аммо, хитойлик мутахассислар лойиҳа якунлангач кетади.

Бундай йирик мегалойиҳалар атрофида Хитой мавзусини сунъий равишда бўрттиришнинг кераги йўқ. Бу шунчаки ўн йилликларга, ҳатто юз йилликларга мўлжалланган лойиҳалар эмас. У бизга минг йилликларга керак.

Бу йўл – Хитойга ёки Ўзбекистонга эмас, Европа ёки Америкага ҳам эмас, биринчи навбатда Қирғизистонга керак. …Қачондир Қумтор (мамлакатдаги энг катта олтин кони) тугайди, бошқа ресурслар тугаб битади — унда биз нима қиламиз? Шундай экан, темир йўл бизнинг “янги Қумторларимиз”дан бирига айланади.

Бизда транзит пайдо бўлади. Фақатгина Қирғизистон орқали юкларни транзит қилиш ҳисобига бюджетга камида 400–500 млн доллар соф даромад тушиши мумкин", — деди у.

Киритилди: 23:08 14.08.2026. Ўқилди: 691 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!