Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Хитой можарога тўғридан-тўғри аралашиб қолишни истамади

Хитой можарога тўғридан-тўғри аралашиб қолишни истамади

Хитой Эронга разведка маълумотларини беришни тўхтатди.

Хитой Эронга аввал тақдим этиб келган сунъий йўлдош тасвирлари ва разведка маълумотларини етказиб беришни тўхтатгани хабар қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, ушбу маълумотлар Эронга Форс кўрфазидаги АҚШ ҳарбий кемалари ва тижорий кемалар ҳаракатини кузатиш ҳамда нишонларни аниқлашда ёрдам берган.

📡 Манбаларнинг таъкидлашича, Пекин бу қарорни минтақадаги можарога тўғридан-тўғри аралашиб қолишни истамагани билан изоҳлаган.

⛽️ Шу билан бирга, Хитой Ҳормуз бўғозидаги кескинлик ва уруш фонида Эрон нефтини харид қилиш ҳажмини ҳам қисқартирган. Бу қарор Пекиннинг иқтисодий ва логистик хавфларни камайтиришга интилиши билан боғланмоқда.

👉 Қисқаси, Хитой Эрон билан муносабатларда бир қадам ортга чекиниб, ўз иқтисодий манфаатларини хавф остига қўймасликни танламоқда.

Киритилди: 20:45 05.10.2026. Ўқилди: 825 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!