Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хитой коронавирусига янги ном берилди

A A A
Хитой коронавирусига янги ном берилди

Хитой соғлиқни сақлаш давлат ташкилоти “2019-нCоВ” коронавирусига вақтинча “Novel Coronavirus Pneumonia” (NCP) деб ном қўйди.

Бу атама инглиз тилидан таржима қилинганида “янги типдаги коронавирус чақирадиган пневмония” маъносини беради.

Хитойликлар бу ном вақтинча қўйилганини таъкидлаб ўтишди. Чунки касалликнинг доимий номи ЖССТ томонидан ҳали расман тасдиқланмади.

9 февраль маълумотларига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 37 минг кишини ташкил қилган. 811 киши эса вафот этган.

Бундан бир неча кун аввал олимлардан бири коронавируснинг номини ишлатиш қийинлиги, журналистлар, кенг жамоатчилик томонидан “Хитой вируси” деб аталаётгани мамлакат аҳолисига нисбатан камситиш бўлиши мумкинлигини айтгани хусусида хабар берилган эди.

 

Киритилди: 13:25 09.02.2020. Ўқилди: 6003 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар