Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой Ким Чен Ин борасида кутилмаган баёнот билан чиқди

A A A
Хитой Ким Чен Ин борасида кутилмаган баёнот билан чиқди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Гэн Шуан Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инга ёрдам бериш учун хитойлик шифокорлар делегацияси юборилгани ҳақидаги хабарларни тасдиқламади, деб хабар бермоқда "Reuters".

Брифингда сўзга чиққан дипломат Хитой ҳукумати Шимолий Корея раҳбарининг соғлиғи ва қаерда эканлиги ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтди. У хитойлик мутахассислар КХДРга юборилганми ёки йўқми, деган саволга тўғридан-тўғри жавоб бермади, фақатгина Хитой қўшни давлатга инфекцияни аниқлаш учун тестлар юбориб, коронавирус эпидемияси билан курашишда ёрдам берганини айтди.

Олдинроқ Шимолий Корея раҳбарининг аҳволи оғирлиги ва хитойлик шифокорлар уни даволаш учун КХДРга боргани ҳақида хабар берилганди.

Киритилди: 17:07 27.04.2020. Ўқилди: 9004 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар