Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хитой жанубида сув тошқинлари давом этмоқда

 Хитой жанубида сув тошқинлари давом этмоқда

Гуандун провинциясига ёпирилган кучли ёғингарчиликлар расмийларни мамлакатнинг аҳоли тиғиз яшайдиган ушбу қисмида 110 минг кишини эвакуация қилишга мажбур қилди.

Xinhua давлат ахборот агентлиги хабар беришича, 22 апрел ҳолатига кўра, тўрт киши ҳалок бўлиб, яна 10 киши бедарак йўқолган.

Агентликка кўра, 36 та уй қулаган, яна 48 таси жиддий шикастланган. Сув тошқинлари етказган жами зарар миқдори айни вақтга келиб 140 млн юандан ортиққа (19 млн АҚШ доллари) баҳоланмоқда.

Мамлакатнинг бошқа қисмларида, жумладан Пекин, Тянцзин ва Ҳэбэй провинциясида ҳам “ўртача кучлиликдаги” ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Киритилди: 22:40 23.04.2024. Ўқилди: 563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!