Бугун 25 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

“Хитой ҳам, Қўшма Штатлар ҳам буюк мамлакатлардир"

“Хитой ҳам, Қўшма Штатлар ҳам буюк мамлакатлардир"

Си Цзиньпиннинг ташрифи муносабати билан Оқ уйда Хитой мадҳияси янгради.

“Хитой ҳам, Қўшма Штатлар ҳам буюк мамлакатлардир. Хитой ва Америка халқлари буюк халқлардир. Мен президент Трампнинг таклифига биноан, дўстлигимизни давом эттириш, ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда халқларимиз фаровонлигини ошириш мақсадида АҚШга ташриф буюрдим.

Биз тинч-тотув яшашимиз керак. Кўп бор таъкидлаганимдек, икки буюк давлат бўлмиш Хитой ва АҚШ ҳамкорлик қилса, фақат ютади, тўқнашса — иккиси ҳам ютқазади. Рақобат ҳақида гапиришдан қочиш шарт эмас, лекин рақобатимиз соғлом ва маълум чегаралар доирасида бўлиши керак. Бу бир-бирини қувиб етиш мусобақаси бўлиши лозим, кимгадир мағлубият ёки ғалаба келтирадиган кураш эмас" дея фикр билдирди Хитой раҳбари.

Трамп Хитой раиси Си Цзинпинни Оқ уйда кутиб олди ва шундай деди.

“Халқларимиз Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозониш учун биргаликда ҳаракат қилгани каби, мен ва президент Си ҳам мамлакатларимиз келажагини янада фаровон қилиш йўлида бирга ишлашда давом этамиз. Президент Си, Пенг хоним — ушбу тарихий ташриф учун сизга миннатдорчилик билдираман. АҚШга хуш келибсиз!”

Киритилди: 21:15 24.09.2026. Ўқилди: 516 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!