Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хитой Ғазо секторига 100 миллион доллар гуманитар ёрдам беради

Хитой Ғазо секторига 100 миллион доллар гуманитар ёрдам беради

Пекин Ғазодаги вазиятни тартибга солиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларда фаол иштирок эта бошлади.

Хитой раиси Си Цзиньпин Хитой Ғазо секторидаги гуманитар инқирозни юмшатиш ва қайта тиклаш ишларини қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар ажратишини эълон қилди.

Си Цзиньпин бу баёнотни Пекинда Франция президенти Эммануэль Макрон билан учрашувдан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтди.

Хитой раиси Франция президентига Хитой Ғазо секторидаги тинчлик ишини қўллаб-қувватлашда давом этаётганини айтди.

Ёрдам ҳақидаги баёнот Хитой ва Франциянинг ҳамкорлик ва кўп томонлама дипломатияни кенгайтиришга чақириғи контекстида берилди.

Хитой Фаластин масаласини адолатли, барқарор ва кенг қамровли ҳал қилишни қўллаб-қувватлашини билдирди.

WAFA маълумотларига кўра, Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Си Цзиньпинга ушбу ваъдаси учун миннатдорчилик мактубини юборди.

Киритилди: Бугун 11:32. Ўқилди: 293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!