Мамлакат Тижорат вазирлиги ЕИ томонидан Россияга қарши жорий этилган 20-санкциялар пакетига Хитой компанияларининг киритилишига нисбатан "қатъий норозилик" билдирди. Пекин ушбу компанияларни рўйхатдан зудлик билан чиқаришни талаб қилмоқда. Европа Иттифоқи мазкур компанияларни Россия ҳарбий-саноат мажмуасига икки томонлама мақсадлардаги юқори технологик товарлар етказиб беришда айблаяпти.
Хитой томонининг баёнотида айтилишича, бу қадам Пекин ва ЕИ етакчилари ўртасидаги келишувларга зид бўлиб, икки томонлама муносабатлар барқарорлигига путур етказади. Вазирлик мамлакат компаниялари манфаатларини ҳимоя қилиш учун "зарур чоралар" кўрилишидан огоҳлантирди ва барча оқибатлар учун масъулият Европа Иттифоқи зиммасида бўлишини таъкидлади.