Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитой эртадан Хубэйдаги карантинни бекор қилади

Хитой эртадан Хубэйдаги карантинни бекор қилади

Хитой ҳукумати 25 март куни Хубэй провинциясига кириш ва чиқиш бўйича чекловларни бекор қилади.

Ҳужжатга кўра, ушбу қарор минтақадаги эпидемиологик вазият яхшиланиши сабаб қабул қилинди.

«25 март соат 00:00дан бошлаб Хубэй провинциясида, Уҳан шаҳри тумани бундан мустасно, йўллардаги чекловлар олиб ташланади ва кириш ҳамда чиқиш учун транспорт воситалари ҳаракати тикланади. Хубэйни тарк этган одамлар соғлиқни сақлаш коди асосида ҳаракат қилиши мумкин.

Шунингдек, 8 апрель куни соат 00:00дан Уҳанда транзит йўллар бўйлаб ҳаракатланиш чекловлари олиб ташланади ва шаҳарга кириш ҳамда чиқиш учун транспорт қатнови тикланади», - дейилган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Уҳан ва Хубэй провинциясида карантин 23 январдан бошланганди.

Киритилди: 17:08 24.03.2020. Ўқилди: 2209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!