Х (собиқ Twitter) даги фойдаланувчилардан бири:
"Хитой Эрон масаласида сукут сақлаяпти, чунки АҚШ империяси ўзини ўзи емира бошлади. АҚШ бутун Яқин Шарқни Исроил сабаб уруш гирдобига тортди.
Энди эса Саудия Арабистони, БАА, Қувайт ва Қатар АҚШ билан тузилган айрим шартномалардан чиқиш масаласини муҳокама қилмоқда. Пекин ҳеч қандай ҳаракат қилгани йўқ, буни Вашингтон ўзи келтириб чиқарди.
Хитой эса бунга олдиндан тайёргарлик кўрган эди: “Бир камар — бир йўл” ташаббуси орқали 150 га яқин мамлакат инфратузилма билан боғлади. Саудия Арабистони 2023-йилдан бошлаб нефтнинг бир қисмини юан билан сотмоқда.
Африкада Хитой 20 йил давомида бирорта ҳам ўқ узмасдан йўллар, портлар, тўғонлар ва шифохоналар қурди. Шу пайтда АҚШ Ироқ ва Афғонистондаги урушларга триллионлаб доллар сарфлади.
Хитойнинг сукути — бу стратегия. АҚШнинг Исроил учун олиб бораётган ҳар бир уруши триллионлаб доллар талаб қилади, ҳамкорларни ундан узоқлаштиради ва давлатларни Пекин ўнлаб йиллар давомида барпо этган тизим томон яқинлаштиради.
Наполеон шундай деган эди: “Душманинг хато қилаётган пайтда унга ҳалақит бермагин.”
Си Цзиньпин бу фикрни деярли 50 йиллик стратегияга айлантирди. Ва ҳозир бу стратегия Пекинда кутилганидан ҳам тезроқ самара бермоқда."