Хитой ҳукумати Жо Байденни AҚШ президентлик сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади. "Пекин америкаликларнинг танловини ҳурмат қилади", – дейилади Хитой ТИВ баёнотида.
Таъкидланишича, Хитой шу пайтгача Aмерика сайловларига изоҳ беришдан тийилган кам сонли мамлакатлар қаторида эди.
РИМ папаси Франциск ҳам Байденга табрик йўллади. У католиклар ўртасида тинчликни ўрнатишдаги роли учун понтификка миннатдорлик билдирган ва иқлим ўзгариши, қашшоқлик ва миграция масалаларида ҳамкорлик қилиш умидини билдирган сиёсатчига омад тилади.