Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хитой АҚШнинг энг йирик қарз берувчиси бўлишдан тўхтади

Хитой АҚШнинг энг йирик қарз берувчиси бўлишдан тўхтади

Хитой АҚШнинг энг йирик кредитори бўлишдан тўхтади. Хитой бу ўринни 2008 йилдан бери эгаллаб келаётган эди.

Бу ҳақда пайшанба куни АҚШ Молия вазирлиги маълум қилди. Эълон қилинган маълумотларга кўра, июнь ойида Япония АҚШнинг 1,222 трлн долларлик давлат облигацияларига (трежерис) эгалик қилиб турган бир пайтда, Хитойда эса бу 1,112 трлн долларни ташкил этган.  Жами ҳисоблаганда, АҚШнинг ташқи қарзи 6,636 трлн долларни ташкил этиб, нисбатан бу  кўрсаткич май ойида 6,539 трлн доллар бўлган, холос. Яъни АҚШнинг давлат қимматли қоғозлари хавфсиз бошпана сифатида талаб қилинишда давом этган.

Хитой биринчи марта 2008 йил сентябрь ойида Американинг энг йирик қарз берувчиси сифатида Японияни ортда қолдирган эди. Бугун АҚШ қарзларининг катта қисми (20 трлн АҚШ долларидан кўпроқ) америкаликларнинг ўзларида, шу жумладан, штатларда ва маҳаллий ҳукуматларда, банкларда, пенсия жамғармаларида бўлиб, мамлакат ичидаги бошқа институционал ҳамда чакана инвесторларга тегишли.

Шунингдек, Хитойга тегишли Гонконг ҳам АҚШнинг 215 миллиард доллар давлат қарзларини ушловчи асосий инвесторларидандир.

АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Россия 2019 йил июнь ойида  АҚШ облигацияларига инвестицияларни 1,17 миллиарддан, 10,8 миллиард долларга камайтирди ва 2010 йилда бу деярли 180 миллиард долларни ташкил қилган.

Киритилди: 22:43 17.08.2019. Ўқилди: 2602 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!