Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хитой АҚШни "ортда қолдирди"

Хитой АҚШни "ортда қолдирди"

АҚШдаги 13 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўсмирларнинг қарийб 42 %и TikTok ижтимоий тармоғидан фойдаланади. Бу кўрсаткич эса Facebook‘дан (41 %) юқорироқ. Бу ёшдагилар учун энг машҳур иловалар – Snapchat (68 %) ҳамда Instagram (79 %). Бу ҳақда Axios нашри хабар бермоқда.

Хитойнинг ByteDance ширкатига қарашли бўлган TikTok тармоғи америкалик компаниялар орасидаги ягона “хитойлик” саналади. Ширкат 2017 йилнинг 9 ноябрида Американинг Musiqal.ly ижтимоий медиа хизматини сотиб олган ва у асосида TikTokни яратган эди.

CNBC хабарига кўра, АҚШнинг чет эл инвеститсиялар бўйича қўмитаси ушбу харид юзасидан текширув ўтказа бошлаган. ByteDance хусусий ширкат бўлишига қарамай, Хитой компанияси бўлгани сабабли фойдаланувчилар шахсий маълумотлари дахлсизлиги важидан ушбу текширув ўтказилмоқда.

Spot.uz нашри маълумотларига кўра, TikTok Ўзбекистондаги энг кўп юклаб олинаётган бешта иловадан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, “Z avlod” (Generation Z) деганда 1995 йилдан кейин туғилганлар назарда тутилади ҳамда уларга нисбатан “рақамли одамлар” деган атама ҳам ишлатилади.

Киритилди: 06:44 07.11.2019. Ўқилди: 2472 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!