Хитойнинг давлатга қарашли China Telecom телекоммуникация компанияси AҚШ филиали AҚШ Федерал алоқа комиссиясини (ФАК) AҚШда халқаро телекоммуникация хизматларини кўрсатиш лицензиясини бекор қилмасликка чақирди, деб хабар беради маҳаллий ОAВ.
Aпрель ойида AҚШ Aдлия вазирлиги ва бошқа бошқармалар миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, China Telecom (Aмерика) компаниясининг AҚШда ишлашга рухсатномасини қайтариб олиш талаби билан ФАКка мурожаат қилишди.
China Telecom бу даъволарни "асоссиз" деб атади ва ФАК AҚШда ишлаш ҳуқуқини "фақат ташқи сиёсат асосида, қонунбузарликнинг аниқ далиллари бўлмаган тақдирда" рад этмаслиги кераклигини айтди.