Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Хитой АҚШ Европадан ядро қуролларини олиб чиқиб кетиши керак деб ҳисоблайди

Хитой АҚШ Европадан ядро қуролларини олиб чиқиб кетиши керак деб ҳисоблайди

Қўшма Штатлар “Ядро қуролларини тарқатмаслик тўғрисида”ги шартномага мувофиқ, ўз ядровий қуролларини Европа минтақасидан олиб чиқиши керак.

Бу ҳақда ХХР қурол-яроғ назорати департаменти раҳбари Фу Цун маълум қилди, – деб ёзади “ТАСС”.

АҚШ Европадан барча ядро қуролларини олиб чиқиб кетиши ва бошқа минтақаларда ядро қуролини жойлаштиришдан тийилиши керак, – деди Фу Цун.

Дипломатнинг сўзларига кўра, НАТОга аъзо давлатларнинг биргаликдаги ядровий миссиялари “Ядро қуролларини тарқатмаслик тўғрисида”ги шартномани бузиш ҳисобланади ва бу ядровий можарога олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

– Вашингтоннинг Европадан ўрнак олиб, Узоқ Шарқ минтақасида ядро қуролини жойлаштиришга уриниши минтақа давлатлари томонидан жавоб қайтарилишига сабаб бўлади, – деди Фу Цун.

Киритилди: 12:13 03.08.2022. Ўқилди: 2102 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!