BBC хабарига кўра, 1 майдан бошлаб Хитой 53 та Африка давлатига нисбатан божларни нолга туширди.
Фақат Тайван билан алоқани узмаган Эсватини бу рўйхатга киритилмади.
Мазкур тартиб 2028 йил 30 апрелгача амал қилади. Пекин буни Африка учун яратилган энг катта савдо имтиёзларидан бири сифатида кўрсатмоқда.
Таҳлилчиларга кўра, қарор туфайли Африка экспорти ошсада, қитъанинг Хитой билан савдо тақчиллиги аллақачон $100 миллиарддан ошган.