Херсон вилояти Москва вақтига ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов маълум қилди.
“Биз Москва вақтига ўтдик ва ҳозир Москва вақти бўйича яшаяпмиз. Москва Херсон вилоятидаги вақт марказидир”, - дея Стремоусовнинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.
Унга кўра, жорий йилдан бошлаб Херсон вилояти қишки вақтга ўтмайди.
Аввалроқ Запороже вилояти Москва вақтига ўтгани хабар қилинганди.