Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хайрулло Бозоров оммавий ахборот воситаларига интервью берди

Хайрулло Бозоров оммавий ахборот воситаларига интервью берди

Мураккаб операцияни бошидан кечириб, соғлиги тикланган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ишга қайтди ҳамда шу кунларда мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами муносабати билан ҳудудларда фойдаланишга топширилаётган объектларнинг очилиш маросимида иштирок этмоқда.
Бугун вилоят раҳбари “Fergana Global textile” масъулияти чекланган жамиятини тўқувчилик мажмуасининг ишга туширилиш тадбирида оммавий ахборот воситаларига интервью берди:


-Бугунги кунда тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш, хусусан, саноатни тараққий эттиришга катта эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Саноат ривожланса иш ўрни бўлади, иқтисодиёт барқарор бўлади, экспорт амалга оширилади. Бюджетни шакллантиришга ҳам ҳисса қўшилади. Фарғона азалдан саноатлаштирилган ҳудуд ҳисобланади. Сўнгги пайтда ислоҳотлар натижасида саноатда янги лойиҳалар ишга тушириляпти, соҳа жадал ривожланиш йўлидан бормоқда. Буларнинг энг илғорлари пахтачилик соҳасида фаолият кўрсатаётган, калава ип, мато, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган кластерлардир. Барча кластерларимизда бугунги кунда янги корхоналар ташкил этиш бўйича ишлар олиб бориляпти. Келгуси йил якунида Фарғона вилоятида бирорта 5 та циклни ўзига татбиқ этмаган, яъни хомашёдан то тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнини ишга туширмаган кластер қолмайди. Умуман олганда, мақсадимиз - ялпи ички маҳсулотдаги саноат улушини вилоятимизда 50 фоизга олиб чиқишдир.

Президентимизнинг тадбиркорлар билан ўтказилган учрашуви тарихий воқеа бўлди. Ислоҳотларга янада дадил қадам ташланди, дея бемалол айтиш мумкин. Қисқа вақт ичида тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бир нечта фармон ва қарорлар қабул қилинди ва бу жараён давом этмоқда. Президентимиз таъбири билан айтганда, тадбиркор янги Ўзбекистоннинг бунёдкори.

Фарғона вилоятида ҳам тадбиркорлар билан мулоқот энг устувор вазифа саналади. Ҳар ҳафтанинг душанба куни тадбиркорлар қабулини йўлга қўйганмиз. Қарийб бир йил давомида уч минг олти юздан ортиқ тадбиркор билан мулоқот қилдик. Улар қўйган масала, муаммони ечишга ҳаракат қиляпмиз. Иқтисодиётимизни ҳаракатлантирувчи куч бу тадбиркорликдир. Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан учрашувда соҳани ислоҳ қилишда белгилаб берган 7 та йўналишдаги вазифалари ижро ҳокимияти органлари учун катта дастуриламал бўлди.

Киритилди: 17:00 25.08.2021. Ўқилди: 2584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!