Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

“Хавотирга ўрин йўқ”– Хитой Россия билан муносабатлари ҳақида

“Хавотирга ўрин йўқ”– Хитой Россия билан муносабатлари ҳақида

Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатларда ташвиш туғдирадиган ҳеч нарса йўқ, АҚШнинг тинчлик ва барқарорликни бузишдаги ўрни ҳақиқатдан ҳам хавотир уйғотади. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэнбин маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.

Қайд этилишича, Россия-Хитой муносабатлари блокларга қўшилмаслик, қарама-қаршилик қилмаслик ва учинчи томонларни нишонга олмаслик тамойиллари асосида қурилган.

"Бу дунёда тинчлик ва барқарорликни сақлашнинг ижобий омили, хавотирга ўрин йўқ. Дунё тинчлиги ва барқарорлигига путур етказаётган Қўшма Штатларнинг роли ҳақиқатан ҳам ташвишга солиши керак”, деди Ван Вэнбин.

Дипломатнинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар дунёдаги энг йирик уруш ишлаб чиқарувчиси бўлиб, ўзининг 240 йилдан ортиқ тарихида бу давлат бор-йўғи 16 йил давомида урушларда қатнашмаган.

Киритилди: 17:02 23.02.2023. Ўқилди: 2918 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!