Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Харьковга қилинган ҳужум натижасида тўрт киши ҳалок бўлди

Харьковга қилинган ҳужум натижасида тўрт киши ҳалок бўлди

Украинанинг Харьков шаҳрида Россия Қуролли кучлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Харьков вилояти давлат маъмурияти раиси Олег Синегубов "Телеграм"да маълум қилди.

"Харьков. Дрон ҳужуми натижасида ҳалок бўлганлар сони 4 кишига етди", - дея қайд этди у. Бундан ташқари, шаҳар мэри Игорь Тереховнинг маълумотларига кўра, шаҳарнинг ўққа тутилиши натижасида 35 киши яраланган.

Эслатиб ўтамиз, 3 апрель куни кечқурун рус армияси Харьковга дрон билан ҳужум қилган. Аввалроқ 3 киши ҳалок бўлгани ва 34 киши яралангани ҳақида хабар берилган эди. Қутқарувчилар одамлар қолиши мумкин бўлган вайроналарни демонтаж қилишда давом этмоқда.

Киритилди: 10:14 04.04.2025. Ўқилди: 853 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!