Таеквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Феруза Содиқова ҳам ғалабали юришини давом эттирмоқда. Қозоғистонлик Нурай Хуссайновага қарши даянга чиққан ҳамюртимиз раундлар бўйича 2:1 ҳисобида устун келиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.