Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркиядан топилди

Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркиядан топилди

Одам савдоси билан шуғуллангани учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркиядан топилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, у 2021-йилдан буён қидирувда бўлган ва Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланган. Ушбу шахс юқори маош ваъдаси билан қизларни алдаб Туркияга олиб борган ва уларнинг паспортларини тортиб олиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган. У Туркиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

1991-йилда туғилган фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. У 18 ноябрь куни белгиланган тартибда мамлакатга олиб келинди.

Жорий йилдан Ўзбекистонда одам савдоси учун белгиланган жазо чоралари кучайтирилган бўлиб, мазкур жиноят учун 5 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Киритилди: 22:55 02.12.2025. Ўқилди: 277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!