Интерпол ходимлари 50 нафар болани қутқариб, халқаро педофиллар тармоғига алоқадор тўққиз жиноятчини ҳибсга олди. Бу ҳақда ташкилот веб-сайтида хабар берилди, дейди "Рамблер".
2017 йилда бошланган "Blackwrist операциясида тахминан 60 мамлакатнинг полиция ходимлари иштирок этди. Педофиллар Таиланд, Австралия ва АҚШда қўлга туширилди.
Тергов полицияга 13 ёшгача бўлган 11 нафар боланинг эксплуатация қилинганлигини ҳақидаги ҳужжатлар келиб тушгач бошланди. Кейинчалик маълум бўлишча, болалар ҳақидаги маълумот пулли ҳисобланган сайтга қўйилган экан. Аниқланишича, бу сайтга дунё бўйлаб тахминан 63 минг фойдаланувчи киради.
Аниқланишича, бу амалиётнинг сўнгги натижалари эмас. Қайд этилишича, яна 100 нафар болалар қутқарилиши керак, дейди манба.