Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Халқаро олимпия қўмитаси делегациясини қабул қилган Париж меҳмонхонасида иш ташлаш бошланди

Халқаро олимпия қўмитаси делегациясини қабул қилган Париж меҳмонхонасида иш ташлаш бошланди

2024 йилги Олимпиада ўйинлари вақтида Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) делегацияси истиқомат қилаётган Париждаги беш юлдузли Hôtel du Collectionneur меҳмонхонаси ходимлари иш ташлашга чиқди. Улар ўз ҳаракатларига маошлари етти йилдан бери оширилмагани сабаб бўлган, деб ёзади The Guardian газетаси.

"ХОҚ делегацияси пайшанба куни эрталаб ғала-ғовур бўлиб қолди... бир гуруҳ ошпазлар, официантлар ва меҳмонхона техниклари маҳаллий вақт билан эрталаб соат 7:00 да икки соатлик норозилик намойишини бошлаб, нонушта хизматида бироз узилишга сабаб бўлди", — дейилади постда.

Қайд этилишича, ХОҚ раҳбарияти Олимпиада вақтида меҳмонхонада мунтазам кечки овқатлар ва қўмита тадбирлари ўтказилиши керак бўлганлиги сабабли саросимага тушган.

Associated Press нашри хабарига кўра, ўнлаб ходимлар меҳмонхона йўлакларига "Ҳашаматли меҳмонхона – очлик маоши", "13-маош йўқ – Олимпиада ўтказилмайди" ва "Бизга ижтимоий нафақаларимизни қайтариб беринг" деган ёзувлар билан чиқишган.

Меҳмонхона раҳбарияти журналистларга ходимлар манфаатларини ифодаловчи Union Départementale CGT Paris (UD CGT) билан музокаралар олиб бораётганини ва норозиликка қарамай, муассасанинг узлуксиз ишлашини таъминлаш тарафдори эканини айтди.

Киритилди: 22:47 26.07.2024. Ўқилди: 821 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!