ИКА Президенти Ҳайдер Фарман оилавий ҳамда бошқа иш мажбуриятлари сабабли Халқаро Кураш Ассоциацияси Президенти лавозимидан расман истеъфо берди.
У ўзининг истеъфо хатида ИКА Бошқарув қўмитаси ҳамда бутун Дунё Кураш оиласига фаолияти давомида билдирилган ишонч ва ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, унинг раҳбарлиги даврида Кураш спортини халқаро миқёсда ривожлантириш, оммалаштириш ва ташкилот салоҳиятини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилган ишларни алоҳида қайд этди.
ИКА Уставига мувофиқ, ИКА Биринчи вице-президенти Зиёвиддин Ҳожиниязовнинг зиммасига вақтинчалик Президент вазифасини бажарувчи (Acting President) ваколати юклатилди.
У навбатдаги ИКА Конгрессигача, президентликнинг қолган муддати доирасида ташкилотни бошқаради. Мазкур Конгрессда ташкилотнинг кейинги раҳбарияти масаласи аъзолар томонидан кўриб чиқилади.
Халқаро Кураш Ассоциацияси Ҳайдер Фарманинг Кураш спорти ривожига қўшган ҳиссасини юксак баҳолаб, унинг хизматларини миннатдорлик билан эътироф этади ва келгуси фаолиятида муваффақият тилайди.