Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Халқаро интернет тезлиги рейтингида Ўзбекистон пастлади

A A A
Халқаро интернет тезлиги рейтингида Ўзбекистон пастлади

2018 йил август ойи якунлари бўйича интернет тезлиги рейтинги (Speedtest Global Index) эълон қилинди. Рейтинг мобил ва симли интернет тезлигини ҳисобга олиб тузилган.
 
Мазкур рейтингда Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 109-ўринни эгаллади (9,63 Мбит/с).
 
Симли интернет тезлиги бўйича 116-ўринни (7,98 Мбит/с) эгаллади. Бу ўтган ойга нисбатан икки поғона паст дегани.
 
Мобил интернет тезлиги рейтингини Норвегия (63,13 Мбит/с) бошқариб турибди, кейинги ўринлардан Қатар (63 Мбит/с), Бирлашган Араб Амирликлари (56,6 Мбит/с) жой олди.
 
Симли интернет тезлиги бўйича аввалгидек Сингапур (189,38 Мбит/с) етакчи. Ундан кейин Исландия (147,13 Мбит/с), Гонгконг (139,58 Мбит/с) жой олган.

Qalampir.uz

Киритилди: 12:16 17.09.2018. Ўқилди: 1341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар