Хусусан, 20-сонли умумтаълим мактабининг 33 сотихли ер майдони, 2 та омборхона биноси фуқаро Б.М га меъёрий ҳужжат талабига зид равишда 60 миллион сўмга сотиб юборилган.
Собиқ 60-сонли умумтаълим мактабининг ўқув корпуси, бино-иншоотлар ҳамда унга туташ 85 сотих ер майдони 2018 йилда ким ошди савдоси орқали 200 миллион сўмга сотиб юборилгани маълум бўлди. Шунингдек, тумандаги 18 та умумтаълим мактабларининг 29 нафар ўқитувчиларига берилган малака тоифаси муддати ўтган бўлсада бўлим мансабдор шахслари томонидан сохта ҳужжатлар тайёрланиб, бюджет маблағлари ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган.
Транспорт воситалари, ноутбуклар ва бошқа товар-моддий бойликлар ҳам ноқонуний ўзлаштирилгани аниқланди. Риштон тумани халқ таълими бўлими мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.